Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);
  • фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
  • диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • номзоднинг паспорт нусхаси.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Иш шароити:

  • Филиал ходимларга касбий ва лавозим бўйича ўсиш (карьера) имконини беради;
  • Хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари, стажировка ҳамда малака ошириш курслари;
  • Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этиш;
  • Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;
  • Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (ходимнинг лавозим маошига 200 % гача устама ҳақ, мукофотлар);
  • Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномаси билан белгиланади.

Алоҳида талаблар:

  • оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари;
  • рус ҳамда инглиз тилини билиш рағбатлантирилади.

Адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йилнинг 5 ноябрь соат 18:00 га қадар шахсий маълумотномаси (объективка)ни info@sbtsul.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Маълумотномада номзоднинг яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.

Батафсил маълумот: +99871 294-77-39 (25).

РЕЗЮМЕЛАРИНГИЗНИ КУТАМИЗ ВА СИЗНИ ЎЗ ЖАМОАМИЗДА КЎРИШДАН ХУРСАНД БЎЛАМИЗ!