Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган.

Кафедра Филиалнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унда таълим беришнинг модул тизими асосида ўқув, илмий-методик, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар, шунингдек педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг стажировкаси билан боғлиқ ишлар амалга оширилади.

кафедранинг асосий вазифалари ўқув ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда–модуль тизими ва ўқитишнинг замонавий шакл ҳамда методларидан фойдаланиб, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юқори малакали, таҳлилий мулоҳаза юрита оладиган, мустақил равишда қарорлар қабул қилиш маҳоратига эга бўлган, истиқболга мўлжалланган вазифаларни илгари суриш ҳамда ҳал этишга қодир, аҳоли ва жамоатчилик билан ҳамкорлик асосида самарали ишлай оладиган мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил этишдан иборат.

Улашиш:

Тег: Department, Тузилма,