Ўқув-услубий бўлим

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали (бундан буён матнда Филиал деб юритилади) Ўқув-услубий бўлими (бундан буён матнда бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Филиалда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талабларига ҳамда замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган  ҳуқуқбузурликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда  назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этиш;

таълим олувчиларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, таълим олувчиларда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга, уларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга, фундаментал базавий, шунингдек амалий касбий тайёргарлигини таъминлашга қаратилган режа, дастур, ўқув-услубий материалларни модул тизими хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиришдан иборат.

Бугунги кунда филиалимизда жами 268 талаба мавжуд бўлиб уларнинг чуқур ва малакали билим олишлари учун 25 нафардан зиёд профессор-ўқтувчилар мехнат қилиб келмоқдалар.

Филиалимизнинг ўқув-услубий бўлимида бугунги кунда 3 нафардан иборат ходимлар мехнат қилиб талабаларнинг узлуксиз таьлим олишлари учун фаолият олиб бормоқдалар.

Улашиш:

Тег: Булимлар, Тузилма, Ўқув-услубий бўлим