Қайта тайёрлаш курслари деканати

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Қайта тайёрлаш деканати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февраль “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарорига мувофиқ  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган.

Филиалда «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» мутахассислиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни қайта тайёрлаш кундузги таълим шаклида махсус олти ойлик дастур бўйича белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда амалга оширилади.

Олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни қайта тайёрлаш —амалиётда фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Қайта тайёрлаш курсига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июнь “Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида”ги 490-сон қарори билан белгиланган.

  Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида 2021 йил январь ойидан ташкил этиладиган навбатдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсига жорий йилнинг 22-23 декабрь кунлари ўтказилган танлов натижалари*

Улашиш:

Тег: Деканатлар, Тузилма, Қайта тайёрлаш курслари деканати