21-октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб “Сен миллат ғурурисан, она тилим” номли онлайн тадбир

2020 йил 20 октябрь куни Zoom - платформаси орқали ТДЮУ Ихтисослаштирилган филилали Aхборот-ресурс маркази ходимлари томонидан 21-октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб “Сен миллат ғурурисан, она тилим” номли онлайн тадбир ўтказилди.

Тадбирни Ахборот-ресурс маркази директори Ш. Тиллашайхова очиб берди (тадбир ташкилотчиси ва модератори). Тадбирда АРМ 1-тоифали кутубхоначиси Ф. Умаралиева тиллар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар акс этган  тақдимот билан қатнашди. АРМ 1-тоифали кутубхоначиси Ф. Холмуратова ўзбек тили тарихи ҳақида сўзлаб берди.


Сўнг, тадбир меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Тошкент педиатрия-тиббиёт институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири  Кавсар Турдиева ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида мазмунли сўзлаб, шеърларидан парчалар ўқиб берди.

Шоира Кавсар Турдиевага 2-курс талабалари томонидан қизиқарли саволлар берилди, Маҳкамбова Нодира ва Исамова Ҳулкаройлар ўз ижодидан шеърлар ўқиб беришди.

Тадбирга ЎзФА мукофотининг лауреати ва "Энг яхши воиз" Республика кўрик-танловининг совриндори, филология фанлари номзоди, "Антик дунё" Халқаро фанлар академиясининг академиги Раҳимбой Жуманиёзов тадбир иштирокчилари билан ўзбек тили ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбирни Кавсар Турдиева ўз шеъри билан якунлаб берди.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар