Адабиёт – миллат юраги

Бугун Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Касбий-жанговар тайёргарлик кафедраси ташаббуси билан “Адабиёт – миллат юраги” мавзусида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ҳалқ шоири, фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Иқбол Мирзо (Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович) билан бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирокчилар адабиёт, бугунги кун давлат сиёсати, қонунчилик соҳаси ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан қизиқарли суҳбат олиб боришди.

Онлайн учрашувнинг савол-жавоб қисми ҳам қизғин кечди.

Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши жамият ҳаётига бефарқ қарамайдиган, эртанги кун масъулиятини ҳис қила олган ҳар бир ёш учун аҳамиятлидир.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар