Дунёда машҳур спортчилар билан онлайн учрашув!

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ҳарбий тайёргарлик кафедраси томонидан нафақат республикамизда, баллки бутун дунёда машҳур спортчилар билан онлайн учрашув ташкил этилди! Тадбирда

- икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон ва Осиё чемпиони, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси – Элшод Расулов;

- Ўзбекистон ифтихори, Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби, Жаҳон ва Осиё чемпионатларининг кумуш медали совриндори, бир қатор миллий ва халқаро турнирларнинг ғолиби – Фазлиддин Ғойибназаров;

- Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби – Ҳасанбой Дўсматов;

- Жаҳон ва Осиё чемпиони, бир қатор миллий ва халқаро турнирларнинг ғолиби – Муроджон Аҳмадалиевлар ўз фаолият ва муваффақиятларига оид қизиқарли суҳбат олиб бордилар.

Филиалимиз талабалари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Келажакда Филиал талабалари учун мастер-класс ва юзма-юз учрашувлар ўтказишга келишиб олинди. Дўстона руҳда ташкил этилган онлайн давра суҳбати қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар