“Энг яхши методик қўлланма” танлови

Ҳурматли, филиалимиз профессор–ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 7 ноябрдаги 25455-хҳ-сонли топшириқ хати билан юборилган  “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харитаси” ижроси бўйича қабул қилинган Вазирликнинг 2019 йил 29 ноябрдаги 1043-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Назаорат режаси”нинг 4 (7)-бандида Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари ўртасида “Энг яхши методик қўлланма” танловини ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан филиал барча профессор – ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари ўртасида ўтказиладиган танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида бўлиб ўтади. 2020 йил  25 июнь кунига қадар методик қўлланмани филиал тарбиявий ишлар бўлимига топширишингиз сўралади.

Танловнинг республика босқичи 2020 йил июль ойида бўлиб ўтади.

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

  1. Танловга тақдим этиладиган методик қўлланмалар ихтиёрий равишда ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин.
  2. Методик қўлланмалар қуйидаги мезонларда баҳоланади:

Қўлланманинг мазмун-моҳиятига ёшларни ҳар томонлама етук ва маънан баркамол инсонлар этиб тарбиялаш масалаларига оид фикр-мулоҳазалар (илғор ва самарали иш тажрибасига оид тавсиялар ҳамда илмий асосланган кўрсатмалар ва ҳ.к.)нинг аниқ ҳолда ва тўлақонли шаклда сингдирилганлиги;

Қўлланманинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

Қўшма адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар;

Мустақил фикирларнинг аниқ баён этилганлиги ва ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги.

Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 50 балл).

Танловнинг филиал босқичида юқори (1, 2, 3) ўринни эгаллаган иштирокчилар раҳбарият томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек, танловда фаол иштирок этган ўқитувчилар филиалнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади.

Ушбу босқичда юқори (1, 2, 3) ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг методик қўлланмалари фаолият юритаётган филиал веб-сайтига жойланади.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар