Филиалда фаолият самарадорлиги, шунингдек, илмий салоҳиятни оширишга доир бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Бугун Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Филиал директори бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушу йиғилишда турли масалалар кўрилди. Жумладан, ишга янги қабул қилинган профессор-ўқитувчи ва янги тайинловлар билан таништирилди.

Шунингдек, Филиал жамоаси Адлия вазирининг буйруғига биноан “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси билан тақдирланган Филиал профессор-ўқитувчи ва ходимларини табриклади. Филиал директори жамиятимизда сўнгги пайтларда амалга оширилаётган ислоҳотларга профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда турли расмий сайтларда нашр ва эълон қилинаётган муносабат ҳамда  ижтимоий фаоллигини намойиш қилувчи мақолаларини мамнуният билан тилга олди, жамоани янада ижтимоий фаол бўлишга чақирди.

Ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ихтиёр Джураев сўзга чиқиб ўқув тусдаги тадбирларга доир янгилик, ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди. Жумладан, пандемия шароитида Филиалнинг 2-босқич талабаларига онлайн тарзда йўлга қўйилган таълим бўйича масофавий таълим платформаси базасини тўлдириш ва бойитиш бўйича тегишли фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ушбу йиғилишда Филиалда фаолият самарадорлиги, шунингдек, илмий салоҳиятни оширишга доир бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Филиал жамоаси ишга янги қабул қилинган ходимларнинг фаолиятларида зафарлар тилади.

 

 

Улашиш:

Тег: Янгиликлар