Халқаро вебинарда иштирок этилди ва хорижий тажриба ўрганилди

Тошкент Давлат Юридик Университети Ихтисослаштирилган Филиалининг “Юристлар учун хорижий тил” модулининг профессор-ўқитувчилари Эшонова Моҳира, Алланазарова Мамура, Пўлатова Зулфия ва Каримова Дурдоналар “A look to the future: AI’s place in education and language assessment” номли вебинарда фаол иштирок этишди. Буюк Британиянинг Pearson ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган ҳамда замонавий таълимда хорижий тилларни ўқитиш ва баҳолашда ахборот технологиялари,  хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланишнинг афзалликлари, ютуқ ва камчиликлари мавзусига бағишланган ушбу вебинарда Филиал профессор-ўқитувчилари хорижий экспертлар томонидан ўтказилган сўровномаларда фаол иштирок этишди ва сертификатлар билан тақдирланишди.

Вебинарда тўпланган билим ва кўникмаларни иштирокчилар ўқув жараёнида амалиётга татбиқ этади, бу эса таълим самарадорлиги янада ошишига ўз ҳиссасини қўшади.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар