Илмий тадқиқот ишларининг халқаро миқёсдаги эътирофи

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси С.Очилов Буюк Британияда 2020 йил 20 майда масофавий (онлайн) ўтказилган ХVII Халқаро илмий-амалий конференцияда “The loss of socially dangerous human nature as a form of exemption from punishment” (Шахснинг ижтимоий хавфли хусусиятини йўқотиши жазодан озод қилишнинг тури сифатида) мавзусидаги мақоласи билан иштирок этди.

Халқаро конференцияга тақдим этилган мақолада С.Очиловнинг илмий тадқиқот ишлари натижалари баён этилган бўлиб, унда шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан жазодан озод қилишнинг илмий-назарий мазмуни, ўзига хос хусусиятлари ва белгилари ёритилиб, шахсни жазодан озод қилишда шароитнинг ўзгариши, шахснинг ўқишга ҳалол муносабати, меҳнатга ҳалол муносабати, шахснинг намунали хулқи каби асослар тадқиқ этилган ва ушбу асосларни такомиллаштириш ҳақида таклифлар билдирилган.

Халқаро конференция томонидан С.Очиловнинг илмий мақоласи ва унинг фаол иштироки  юксак эътироф этилиб, у халқаро даражадаги сертификат  билан тақдирланди.

 

Улашиш:

Тег: Янгиликлар