Илмий фаолиятда зафарлар адабиёт билан уйғунликда

Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз, – деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Адиблар хиёбони”нинг очилишидаги нутқида.

   Бугун   Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали профессор-ўқитувчилари ҳам юртбошимизнинг  ушбу йўналишдаги олдимизга қўйган вазифаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Умумтаълим фанлари кафедраси ўқитувчилари Утамурадов Жасур, Иканова Зуҳра ҳамда Суярова Гулрухсор “Рауф Парфи адабий-эстетик қарашларининг шаклланишида миллий ва қардош халқлар шеъриятининг ўрни” мавзусидаги илмий тадқиқотини жаҳон халқлари эътиборига ҳавола этди. Мазкур мақола Ҳиндистоннинг халқаро нуфузи баланд  (Impact Factor: SJIF 2020 = 7.13) бўлган журнали ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal нинг 2020 йил май ойидаги сонида чоп этилди. Кўп тармоқли ушбу журнал қуйидаги онлайн платформаларда индексланган:

✔️ Google Scholar

✔️ CNKI Scholar

✔️ Scientific Journal Impact Factor

✔️ EBSCO Discovery

✔️ Indian Citation index

✔️ Summon(ProQuest)

va boshqa nufuzli bazalarda

Муаллифларнинг миллий адабиётимизни жаҳонга таништиришдаги илмий фаолиятларида омад тилаймиз.

 

Улашиш:

Тег: Янгиликлар