Маънавий ва маърифий ташаббус амалда

Мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган талаба ёшларни малакалий мутахассис қилиб етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, ёшларни, айниқса бўлажак ҳуқуқбузарлик профилактика инспекторларида ўз касбига бўлган қатъий ишонч ва қарашларни шакллантиришда, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялаш, жамият ҳаётида уларнинг роли ҳамда фаоллигини оширишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида  давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар.

Айнан биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга хизмат қилади.

“Маънавият” арабча сўз бўлиб, “маъно” феълидан олинган: руҳ, ақл, онг, идрок, руҳий ҳолат, ички кайфият, дадиллик, жасорат, хусусият, моҳият, ғамхўрлик, қайғуриш, дид каби бир неча маъноларни англатади. Маънавият – одамнинг руҳий ва ақлий олами йиғиндиси. Маънавият – жамиятнинг, миллатнинг ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи тушунча. Маънавият инсон ва жамият маданиятининг негизи, инсон ва жамият ҳаёти маълум йўналишининг бош омили.

Маънавият кенг тушунча бўлиб, маьрифат ва маданият тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Буюк Алишер Навоий “маъно аҳли” деганда ҳақиқат йўлига кирган Комил Инсонни назарда тутган. Маърифат – илм, ирфон, маориф ҳам деганидир. Демак, маънавият инсоннинг руҳий оламидир.

Маълумки, маданият ва санъат, хусусан театрнинг халқимиз, айниқса ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга мухаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрни беқиёс. Бугунги кунда юртимизда шахсан Президентимиз томонидан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Театр нима бу? Театр – юнонча сўз бўлиб, том маънода “томоша, кўраяпман” деган маънони англатади. Энг умумий таъриф шундай бўлиши мумкин: театр – бу турли йўналишларни бирлаштирган санъат тури, масалан, адабиёт, мусиқа, хореография, вокал, тасвирий санъат ва бошқалар.

Шу муносабат билан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали 1-босқич “Г” поток 1-гурух талабалари 2021 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистонт давлат мусиқали комедия (оперетта) театрининг “Это было в махалле” номли спектаклига ташриф уюштирилди.

Ташриф давомида Филиалимиз талаба ёшлари спектакил орқали она Ватан ва она табиатни севишни, бахтли болаликни қадрлашни, меҳнатсеварлик, маданият ва маърифат, меҳр-мурувват каби фазилатлар одамларни яхшиликка етаклашини, шунингдек, мазмунли, қизиқарли ва маданий хордиқ чиқаришди.

Шахсда юксак маънавиятнинг зарурий хусусиятлари мавжуд эканки, президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бoлаларимизни бирoвларнинг қўлига бeриб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лoзим”.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу ташриф маълум бир даражада эзгу йўллардан бирини – севимли Ватанимиз ва халқимизни манфаатларини ҳимоя қилиш учун хуқуқни мухофаза қилиш тузулмаларида ходим ва ҳарбий хизматчи бўлишни ўзининг энг юксак мақсади сифатида танлаган талаба ёшларимизни ҳар томонлама, шу жумладан маънавий ва маърифий этук кадрлар бўлиб етишида ҳизмат қилади.

                                                                                           Агзам Мирзаев,

                                                         Тошкент давлат юридик университетининг

                                                         Ихтисослаштрилган филиали ўқитувчиси

Улашиш:

Тег: Янгиликлар