Янги ўқув йили олдидан

Бугун Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида 2020/2021 ўқув йили олдидан ўқув-тарбиявий, ташкилий ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор масалалар кўрилди. Жумладан, Филиалда шу ўқув йилидан бошлаб лавозимга тайинланган юқори малака, илмий салоҳиятга, шунингдек, халқаро тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таништирилди.

 Ўтган ўқув йили давомидаги самарали меҳнатлари, илмий ва педагогик фаолияти натижаларига кўра 3 нафар профессор-ўқитувчи “Йил ўқитувчиси” номинацияси бўйича ғолиб сифатида эълон қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Самариддин Очилов Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

 Ушбу йиғилишда янги ўқув йилида илмий, ўқув-тарбиявий, молия-иқтисод йўналишлари бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ва бу бўйича топшириқ, вазифалар ҳақида гапирилди.

 Филиал директори янги ўқув йилида барчага омад ва зафарлар тилади.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар