ЁШ АВЛОД ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА БУЮК ШОИР ВА МУТАФАККИР АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИ ЎРНИ


А.Х.Арипова,

ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали

Умумтаълим фанлар кафедраси мудири в.б.,

ф.ф.н., PhD

Мамлакатимизда ёш авлод дунёқарашини шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш мақсадида адабиётга ошно қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ёшлар билан доимий мулоқот қилиш мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг ажралмас қисмига айланиши инобатга олинмоқда. Амалга оширилаётган ишлар қаторида  ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш, мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан бир қанча тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4865-сон “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги   қарори ижроси юзасидан буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий меросини ёшларимизга ўргатиш ҳамда  улуғ шоирнинг шеърий ва насрий асарларини ўсиб келаётган авлод англаб етишида кўмаклашиш, уларда юксак умуминсоний ғояларни, тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятлари, бутун жозибаси ва латофатини сингдиришда ёш китобхонлар қалбига ушбу хислатларни муҳрлаш бугунги куннинг долзарб масалалари сирасига киради.

Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали талабалари ҳамда Қайта тайёрлаш курслари офицерлари билан ҳамкорликда буюк мутафаккир Алишер Навоий асарларини чуқур англаш ва моҳиятини тушуниб, келгусида ўз иш фаолиятларида ёшлар ҳамда вояга етмаган ўспиринлар билан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактик чора-тадбирларни ташкил этишларида қўллаш мақсадида шоирнинг афоризм ҳамда панд-насиҳатларини ўрганиш борасида “Навоийни теран англаб...” мулоқот тренинги ташкил этилди. Филиал талабалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган "Ғазал мулкининг султони Aлишер Навоий ҳақида нафис суҳбатлар" тадбирида иштирок этилди. Мазкур тадбирда  халқимизнинг атоқли ва ардоқли ижодкор-у олимлари, жумладан Зуҳриддин Исомиддинов, Шукур Қурбон, Оролмирзо Сафаров ҳамда Муқимий номидаги театрнинг бир неча вакиллари Навоий ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида маъруза ўқиб, бадиий ва мусиқали чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этишди. Филиал талабалари ҳам Навоий ижодидан намуналар ўқиб иштирок этишди.

Алишер Навоий асарларини теран англаб, унинг миллий ва умуминсоний ғояларини чуқур ўрганиш,  жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ўсиб келаётган ёш авлодга ўргатиб, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўсмирлар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялаш ва буюк даҳо ёзиб қолдирган асарларининг беқиёс аҳамиятини идрок этиш бугунги кунда барча касб эгалари олдида турган муҳим вазифа ҳамда бурчдир. Зеро шоирнинг таъбири билан айтганда: “Нафъинг агар халққа бешакдурур, билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур...”

Улашиш:

Тег: Янгиликлар