“Замонавий ўзбек шеърияти ва шоирлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Тарбиявий ишлар бўлими томонидан “Замонавий ўзбек шеърияти ва шоирлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Халқимизнинг атоқли ва ардоқли шоири – Бобур Бобомурод билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда иштирокчилар адабиёт, бугунги кун адабий жараёни, шеърият оламининг ўзига хосликлари, қолаверса, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз томонидан адабиётга қаратилаётган эътибор ва бу соҳадаги ислоҳотлар юзасидан қизиқарли суҳбат олиб боришди.

 Суҳбат давомида учрашув меҳмони нафақат адабиёт ихлосмандларига сўз санъатининг сеҳрли қирралари ҳақида, балки ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб ҳаётий мақсадларга эришиш йўлида дадил қадам ташлаш борасида ҳам ўз фикрларини баён этди.

 Онлайн учрашувнинг савол-жавоб қисми ҳам қизғин кечди.

 Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, Филиалимизнинг ижодкор талабалари ўз ижод намуналаридан ўқишди. Устоз шоир ўнгида ижод намунасини тақдим қилиш – ўзига хос кичик имтиҳон. Бу эса ижодкорларга кичик ижод мактаби бўла олади.

 Талабалар онлайн давра суҳбатидан илиқ таассурот, ижодкорлар эса янгича илҳом олдилар.

Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши талабалар ҳаётининг янада мазмунли ўтишига, янгича фикрлашга ундовчи муҳит яратилишига сабаб бўлади.

Улашиш:

Тег: Янгиликлар